Суарес Бразилияда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди

"Гремио" марказий ҳужумчиси Луис Суарес Бразилия чемпионатида 2023 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

36 ёшли ҳужумчи маҳаллий "Олтин тўп" билан тақдирланди. Ўтган мавсумда уругвайлик футболчи 33та ўйинда иштирок этиб, 17та гол ва 11та голга ассистентлик қилган. Ўйин якунида "Гремио" турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.

Суарес ва Бразилия клуби ўртасидаги амалдаги шартнома декабрь ойи охирида тугайди. Аввалроқ матбуотда Луис фаолиятини МЛСда давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳужумчининг янги иш жойи "Интер Майами" бўлиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!