Суарес Форландан ўзиб кетди ва ...

Кеча “Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лиганинг 30-турида “Вильярреал”га (4:4) қарши баҳсда гол урди.

Эътиборлиси, ушбу гол 32 ёшли уругвайлик футболчи учун Испания чемпионатидаги 129-гол бўлди. Шу тариқа у афсонавий ҳамюрти Диего Форландан (128) ўзиб кетди ва Ла Лигада энг кўп гол урган уругвайлик футболчига айланиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!