Суарес мавсумнинг қолган қисмида "Барселона"га ёрдам беролмайди
Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Луис Суарес жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли уругвайлик футболчи ўнг тиззасидаги жароҳатини даволаш учун операция қилдиришга қарор қилган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши маълум қилинмаяпти. Бироқ, у мавсумнинг қолган қисмида майдонга тушмаслиги айтилмоқда.
Бундан ташқари Суареснинг 14 июнда бошланадиган Америка кубогида ҳам иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Тиаго Силва ҳам Америка кубогини ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Суарес бу мавсум “Барселона” сафида жами 49та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 25та гол уришга эришди.
Фикрлар