Суарес нега ПСЖга ўтмади?

"Атлетико" ҳужумчиси Луис Суарес ПСЖ клуби аъзосига айланиши мумкин эди.

"Mundo Deportivo" нашрининг маълум қилишича, парижликлар бош мураббийи Томас Тухель бу трансферни кўп маротаба талаб қилган. Аммо ПСЖ "Барселона" ва футболчи учун қониқарли таклиф юбормаган. Германиялик мутахассис бу борада клуб спорт директори Леонардони айбламоқда.

Кейинчалик Суарес эркин агент сифатида мадридликлар таркибига бориб қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!