Суарес Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнамаслиги мумкин
Ads

Уругвайлик футболчи учрашув сўнггида рақиб ярим майдони ичида прессинг уюштираётган пайтда ўнг оёғини шикастлаб олди ва 90-дақиқада унинг ўрнини Филипе Коутиньо эгаллади.

D15DKD2XgAAJ7Mc

Қайд этиш жоиз, Суарес кеча Ла Лига доирасида ўзининг 128-голини киритди ва бу борада Диего Форлан етиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес Суаресни China Cup мусобақаси учун таркибга жалб этган эди. Уругвайликлар 22 март куни Эктор Купер бошлиқ Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.