Суарес қишда "Барселона"дан кетмоқчи

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Денис Суарес яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 24 ёшли футболчи каталонияликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва шу сабабли ҳам январда бошқа жамоага ўтиб кетмоқчи. Унга айни дамда Лондоннинг “Арсенал” клубидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Аммо, бу борада “канонирлар”га "Милан", "Рома" ва "Фенербахче" клублари ҳам рақобат қилиши мумкин.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида бор йўғи 1та ўйинда майдонга тушди. Унинг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган. Тахминий трансфер баҳоси эса 15 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!