
Суарес: "Симеоне ёрдамида ўзимни яна бир бор исботладим"
Луис Суарес "Атлетико" сафида 2020–2022 йилларда тўп сурган ва жамоа билан Ла Лигани 2020/21 йилги мавсумда 11 йиллик танаффусдан сўнг ютган эди. У шундан кейин устози Диего Симеоне ҳақида самимий фикр билдирди:
"Бу мураббий менга кўп нарсаларни ўргатди. У билан баъзи масалаларда тортишишингиз мумкин, фикр алмашишингиз мумкин, лекин у менга ритм топишда ва энг асосийси – ўша кучсиз томонимни енгишда жуда ёрдам берди. Мен ўзимнинг ҳали ҳам юқори даражада ўйнай олишимни исботлашим керак эди.
2020/21 йилги мавсум ажойиб ўтди. Мураббий ва барча жамоадошларим "Атлетико"ни йиллардан сўнг чемпион қилишимга ёрдам берди" – деди ҳозирда "Интер Майами" форварди бўлган Суарес.
Суареснинг ўша мавсумдаги 21 та голи "Атлетико"нинг муҳим ғалабаларига катта ҳисса қўшган эди.
Фикрлар