Суарес терма жамоа ўйинларида иштирок этмайди

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Уругвай терма жамоасининг олдинда турган ўртоқлик учрашувларида иштирок этмайди.

32 ёшли футболчи клубнинг тиббии хизматлари ва терма жамоанинг ўзаро келишувига кўра каталонияликлар сафида қолади ва яккалик тартибда машғулотлар ўтказиш билан бирга даволанади.

Эслатиб ўтамиз, 12 ва 15 октябрь кунлари Уругвай термаси Перуга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!