Суарес уругвайлик футболчиларни тўплади
“Арсенал” ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра айни пайтда ижара асосида “Атлетико” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу футболчи яқинда жамоа юлдузи Луис Суарес қилган сюрприздан ҳайратга тушганини яширмади.
- Туғилган кунимда бир ўзим ёлғиз ва оиламдан узоқда эдим. Буни Суарес биларди. У мени ўз уйига таклиф қилди ва базм уюштириб, унга “Хетафе”даги уругвайлик футболчиларни ҳам чақирди. Бу оддий, лекин инсонни бахтли қиладиган тадбир эди, - дейди Лукас Торрейра.
25 ёшли Лукас жорий мавсумда мадридликлар сафида барча турнирларда йигирма уч маротаба майдонга тушди ва битта гол уришга эришди.
Луис Суарес эса, “Атлетико”нинг асосий ҳужумчиси сифатида 26 та ўйинда рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол қилган.
Фикрлар