"Суаресча қилиқ" учун "Лацио" футболчиси тўрт ўйинга четлатилди

"Лацио" ҳимоячиси Патрисио Габаррон А Серия 34-тури доирасида "Лечче" билан ўйинда ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилди.

Испаниялик футболчи баҳснинг 90 + 3-дақиқасида рақиб футболчиси Жулио Донатининг билагидан тишлаб олгани учун Италия футбол федерацияси томонидан тўрт ўйинга дисквалификация қилинди. Шунингдек, Габарронга 10 000 евро миқдорида жарима жазоси ҳам қўлланилди.

Шундай қилиб, Патрисио "Сассуоло", "Удинезе", "Кальяри" ва "Ювентус"га қарши ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!