Суарес 39 ёшида терма жамоага қайтиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер Майами» клуби ҳужумчиси Луис Суарес яна Уругвай терма жамоаси сафида майдонга тушиши мумкин.

Сентябрь ойида «селесте» учун икки таёригарлик учрашуви белгиланган – Япония ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши. Бу беллашувлар жамоага яқинда бош мураббий этиб тайинланган Диего Форлан учун илк синов бўлади.

CadenadelMar нашри хабарига кўра, машҳур собиқ ҳужумчи 2024 йилда терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Луис Суаресни яна чақириши эҳтимолдан холи эмас.

Суарес Уругвай терма жамоаси таркибида жами 143 ўйин ўтказган. У шу вақт мобайнида 69 та гол урган ва 39 марта голли узатма муаллифи бўлган. Январь ойида «Ливерпуль», «Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» клубларининг собиқ ҳужумчиси 40 ёшни қарши олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!