Сульшер кўп гол урадиган ҳужумчини кўзлади

“Манчестер Юнайтед” клубдан кетишга тайёрланаётган Эдинсон Каванининг ўрнига сермаҳсул тўпурар олишга қарор қилди. Уругвайлик ҳужумчи Англиядан кетиб, ўзи болалигидан мухлислик қиладиган “Бока Хуниорс”га кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.

Уле-Гуннар Сульшер ёши ўтиб қолган Кавани ўрнига “Айнтрахт” юлдузига айланган Андре Силвани олиб келишни истамоқда.

Португалия терма жаомасининг 25 ёшли ҳужумчиси Бундеслига клубида 2023 йилнинг ёзигача тўп суриши керак. Бироқ, 42 миллион евро тўлайдиган жамоа уни ўз таркибига қўшиб олиши мумкин.

Андре Силва жорий мавсумда Германия чемпионатида 27 та баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 23 марта аниқ нишонга олди ва жамоадошларига еттита голли пас оширди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)