Сульшер МЮни кучайтирадиган футболчи топди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Норвич Сити”нинг 21 ёшли ҳимоячиси Макс Ааронсни сотиб олишга қарор қилди.

Қанот ҳимоясида ишончли ўйнаётган Ааронсни шахсан Сульшернинг ўзи олинадиган футболчилар рўйхатига киритди. Сульшернинг режаси бўйича Макс жамоага келиб, Аарон Ван-Биссака билан рақобатга киришиши лозим. Шунингдек, бу трансферни амалга ошириш учун айни пайтда ижарада юрган Диогу Далот сотиб юборилади.

Макс Ааронсга “Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам кўз тикмоқда. Футболчининг трансфери 20 миллион еврога баҳоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар