Сульшер Туркия клуби билан музокараларни бошлади

Уле-Гуннар Сульшер Туркия чемпионатида иш бошлаши мумкин. Унга "Бешиктош" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "Sport Digitale" нашри. 

Манбанинг таъкидлашича, Туркия клуби тез орада жамоанинг айни пайтдаги бош мураббийи Риза Чалимбойга истеъфо бермоқчи. Шотландиялик мутахассисга эса бир ярим йиллик шартнома таклиф қилинган. 

"Бешиктош"ни Шенол Гунешдан кейин Бурак Йилмаз ҳам бошқариб кўрди, лекин у 31 кун ичида бўшатилди. Истанбулликлар айни пайтда турнир жадвалида 5-ўринда турибди. 

Маълумот учун, Сульшер 2021 йилдан бери ишсиз юрибди. У сўнгги марта "Манчестер Юнайтед"га устозлик қилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!