Супер дарвозабон нимадан норози?

“Челси” ва ПСЖ келаси мавсум олдидан дарвозани “Атлетико” вакили Ян Облакка топширишни режалаштиряпти. Айни пайтда ҳар икки клуб словениялик кипернинг жавобини кутмоқда.

2014 йилдан бери Мадрид клубида ўйнаётган Ян Облак “Атлетико” билан соврин юта олмаётганидан армонда. У буни қуйидагича изоҳлади:

- Мен “Барса” ва “Реал” билан мавсумнинг охиригача кураш олиб боришни истагандим. Бўлар иш бўлди. Клуб ўз олдига қўйган мақсадга эришди, менинг умидларим эса, армонга айланди, - деди Ян Облак.

Ўзига янги дарвозабон қидиришга киришиб кетган “Атлетико” Ян Облакнинг трансферини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!