Супер дарвозабон таклиф кутмоқда
“Атлетико” дарвозасини мустаҳкам қўриқлаётган Ян Облак тез орада кучлироқ клубга ўтиб кетишни режалаштирмоқда.
Словениялик посбон Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга қодир бўлган жамоа дарвозасини қўриқлашни истамоқда. Шу боис, у “Атлетико”дан кучлироқ клублардан таклиф кутяпти.
Аслида Ян Облак “Челси”дан аниқ таклиф олганди. Бироқ, мадридликлар дарвозабоннинг 109 миллион фунт миқдоридаги трансфер суммасини пасайтирмади ва лондонликлар дарвозабонни бу нархга олиш фикридан қайтди.
Айни пайтда Ян Облакка ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар