Супер футболчи учун жамоа танлаш коронавирусни енгишдан қийин бўлмоқда

“Ювентус” ҳимоячиси Даниэле Ругани фаолиятини давом эттриши мумкин бўлган учта жамоа номи аниқ бўлди.

Айни пайтда коронавирусни енга олган футболчи қўлида “Арсенал”, “Вулверхэмптон” ва “Милан” жамоалари таклифлари бор.

Маълумотларга қараганда, моҳир ҳимоячи ўз кучини Англия премьер-лигасида синаб кўришни истамоқда. Бундан ташқари, Ругани клуби билан ҳам шартномани узайтириши мумкин. Агар ҳимоячи кетадиган бўлса, “Ювентус” уни оладиган клубдан 20 миллион евро талаб қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!