Супер ҳужумчи “Челси” таклифини рад этди. У Ла Лигадан чорлов кутяпти

“Интер”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лаутаро Мартинес “Челси” таклифини рад этди. 23 ёшли тўпурар келаси ёзда “Реал” ёки “Барселона”га ўтмоқчи.

“Барселона” бу йил бир неча ой мобайнида музокара ўтказганига қарамай, Лаутарони қўлга кирита олмади. Футболчининг ўзи ҳам терма жамоадаги шериги Лионель Месси билан бирга тўп тепиш учун Каталонияга кўчиб ўтишни истаганди. Лекин “Интер” 111 миллион евролик трансфер суммасини туширмади ва “Барса”нинг футболчи қўшиб бериш таклифини қабул қилмади.

Мартинеснинг миланликлар билан шартномаси 2023 йилгача давом этади. Жорий чемпионатда учта учрашувда учта гол урган ҳужумчига “Интер” янги шартнома таклиф қилиш борасида музокарага киришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)