Супер ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”га ўтишдан бош тортди
«Спортинг» ҳужумчиси Виктор Дьёкереш “Манчестер Юнайтед”да фаолиятини давом эттириш вариантидан воз кечди. Бу ҳақида Португалиянинг Record нашри хабар бермоқда.
Манбада ёзилишича, Викторга “қизил иблислар”нинг яқин йиллар учун режалаштирилган лойиҳалари ёқмаган.
Жорий мавсум 26 ёшли футболчи 16 та учрашувда 20 та гол ва 4 та ассист қайт этган. Transfermarkt портали уни 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар