Супер ҳужумчи олган "Челси" энди ҳимояни кучайтирмоқчи

  • 05 Jun 21:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” клуби мавсумлар оралиғида ўзининг ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Tecno

Goal.com тарқатган хабарга қараганда, “аристократлар” бу борада “Лестер” ҳимоячиси Бен Чилуэлл номзодини илгари суришмоқда. Уни “аристократлар” бош мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг шахсан ўзи таркибда кўрмоқчи.

Агар “Челси” “Аякс”дан Николас Тальяфикони сотиб ололмаса, бор эътиборини айнан Чилуэллга қаратади. Лекин, унинг 80 млн евролик товон пули лондонликларга бироз оғирлик қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси” “РБ Лейпциг” ҳужумчиси Тимо Вернер билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!