Супер ҳужумчи Осиёдан Европага қайтмоқда

Қатарнинг энг бой клубларидан бири “Ал-Духайл” ҳужумчиси Марио Манжукич яна Европага қайтадиган бўлди.

34 ёшли ҳужумчига Туркиянинг етакчи клубларидан “Фенербахче”дан таклиф тушди. Турклар каттагина маош оладиган тўпурарнинг талабини бажаришга рози бўлди.

Манжукичнинг ўзи “Фенербахче” орқали Еврокубок мусобақаларида маҳоратини намойиш этмоқчи. Марио қишки трансферлар вақтида “Ювентус”дан Қатарга қараб кетганди. Унинг трансфер суммаси 4 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!