Супер тўқнашувларда Кроуфорд, Женнингс, Уайт ва Гвоздик муддатидан олдин ғалаба қозонди

19 август куни Линкольн (Небраска штати) шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил қилинди. Кечанинг асосий қарама-қаршилигида ярим ўрта вазн тоифасида WBO ва WBC камарлари соҳиби Теренс Кроуфорд ва WBA Super ва IBF чемпионлик камарлари эгаси Жулиус Индонго ўзаро баҳс олиб боришди. Мазкур жангнинг учинчи раунддида  Кроуфорд рақибини узил-кесил нокаутга учратди ва тўррта чемпионлик камарларини ўзида бирлаштирди.

Бундай натижани сўнгги марта 2005 йили Жермейн Тейлор мутлоқ жаҳон чемпиони Бернард Хопкинсни мағлуб этиб, қўлга киритган эди.

WBC Boxing

Шунингдек, кечанинг яна бир қизиқарли беллашувида ярим оғир вазнда Александр Гвоздик Крэйг Бейкерни олтинчи раундда нокаутга учратган бўлса, собиқ жаҳон чемпиони Майк Альварадо бразилиялик Сидней Сикейрани оғир нокаутга учратиб, тўртинчи жангида кетма-кет ғалаба қозонди.

Бундан ташқари супер оғир вазнда америкалик Брайант Женнингс иккинчи раунднинг ўзидаёқ Дэниел Мартцни техник нокаутга учратди.

Диллиан Уайт эса уч раундда Малкольм Танни тўрт марта нокдаунга тушириб, муддатидан олдин ғалабани тантана қилди.