Супер трансфер яқин. Месси билан ўйнаш иштиёқи уни “Барса”га етаклади
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич Каталонияга кўчиб ўтишга рози бўлди. Моҳир футболчи “Барселона” раҳбарияти билан шахсий шартномаси шартларини келишиб олган.
Босниянинг энг машҳур футболчиларидан бўлган Пьянич аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси билан бирга тўп суриш учун “Барселона” таклифини қабул қилди. Чунки ПСЖ вакиллари ҳам Пьяничга ўзи истаган шароитларни яратиб беришни ваъда қилган эди. Лекин футболчи французларга рад жавобини берди.
Каталония клуби раҳбарлари Пьянич жамоадаги ёш футболчиларни тўғри тарбиялашда ҳақиқий намуна бўлади, деган қарорга келган.
Фикрлар