Супер трансферга тайёргарлик. “Реал” ва “Барса” бир футболчини талашмоқда

Бу йилги трансфер бозори ёпилганидан кейин, Европанинг гранд клублари келаси мавсум олди-сотдилари учун номзодлар учун рақобатни бошлаб юборди.

Хусусан, Испания чемпионати грандлари – “Реал” ва “Барселона” универсал ҳимоячи Давид Алабани талашмоқда. “Бавария” таркибида барча совринларни қўлга киритиб бўлган австриялик футболчи келаси ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи. Чунки, мюнхенликлар янги шартнома бўйича ҳимоячи сўраётган 25 миллион евро миқдоридаги йиллик маошни тўлашни истамаяпти.

Алаба январь ойидан бошлаб, бошқа клублар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга. Айни кучга тўлган бу футболчига “Челси” ва “Ювентус” ҳам кўз тикмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!