Супер вундеркинд “Реал”ни танлади
Европанинг қатор грандлари томонидан талаш бўлаётган “Байер” юлдузи Кай Хаверц “Реал”да тўп суриш нияти борлигини эълон қилди.
Ўз навбатида, мадридликлар ҳам 21 ёшли ҳужумкор футболчи бўйича немис клубига дастлабки таклифини юборди ва рад жавобини олди.
“Байер” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед”, “Бавария”, “Челси” ва “Ливерпуль” нишонида турган футболчиси учун 100 миллион евро сўрамоқда.
Жорий мавсумда 39 та ўйинда 15 та гол ва 8 та голли пас муаллифи бўлган Хаверцнинг ўзи эса “Реал” вариантини маъқул кўрмоқда.
Фикрлар