Суперфутболчи “Реал”ни танлади

  • 26 сентябрь, 2022, 17:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Боруссия” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем келаси ёз трансфер бозорида энг кўп талаш бўладиган футболчилардан бўлиши кутилмоқда.

Tecno

Дортмундликлар икки йил муқаддам 25 миллион евро эвазига трансфер қилинган истеъдод эгасини 150 миллион еврога сотиб юборишга тайёрлигини билдирди.

Англиялик футболчининг ўзи ҳам жамоа танлаб бўлгани айтилмоқда. Журналист Хосе Альвареснинг маълум қилишича, 19 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятини “Реал”да давом эттиришни маъқул кўрмоқда.

Ҳозирнинг ўзида Беллингемга “Манчестер Сити”, “Манчестер  Юнайтед”, “Ливерпуль”, “Челси” ва “Реал”дан қизиқиш бор. Бундан вазиятда футболчининг хоҳиш-истаги муҳим аҳамият касб этади. Бу борада мадридликларнинг омади чопган кўринади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!