Супергол урган легионеримиз Сон, Тареми каби юлдузлар билан сўровномада иштирок этмоқда

Яхши биласиз, ОФК расмий сайти мунтазам равишда ҳафтанинг энг яхши футболчисини аниқлаб келади.

Биз учун муҳими, ўзбек легионерлари ҳам мазкур жараёнда тез-тез кўриниш бериб туради. Сўнгги бор Элдор Шомуродов ҳамда Шаҳбоз Умаров иштирок этган ушбу сўровномада бу сафар Шаҳзод Убайдуллаев ғолиблик учун курашмоқда. Легионеримиз ички биринчиликнинг 24-туридан ўрин олган "Витебск" билан ўйинда супергол муаллифига айланганди.

"Шаҳзод Убайдуллаев ("Энергетик-БГУ", Ўзбекистон)

"Витебск" билан ўйинда 90 дақиқа, 1 гол, дарвозага 7 та зарба, 2 та узатма.

Сўнгги йилларда Беларусь чемпионати Марказий осиёлик футболчилар учун севимли жойлардан бирига айланди. Бу ҳафта Беларусь ўзбекистонлик футболчи Шаҳзод Убайдуллаевдан унутилмас акробатик зарба қабул қилиб олди",-дея изоҳ қолдирди қитъа миқёсидаги биринчи манба.

Қуйидаги ҳавола орқали сўровномада иштирок этиб, ҳамюртимизни қўллаб-қувватлашингиз мумкин:

https://www.the-afc.com/en/more/asian_icons/news/taremi_tomiyasu_son_and_kerr_vote_for_your_afc_international_player_of_the_week.html

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию