Суперҳужумчи "Барселона"нинг ўрнига "Реал"ни танлади
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини "Реал"да давом эттиришга қарор қилди.
El Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, футболчининг бу қарорга келишига "Реал" клуби президети Флорентино Перес бошчилигидаги мадридликлар у билан узоқ вақтдан буён алоқага чиқаётгани таъсир қилган.
Бундан аввалроқ, эса Пауло Дибала "Реал"га ўтиш мақсадида "Ювентус" билан янги шартнома имзоламаганини маълум қилган эди. Шундан сўнг аргентиналик ҳужумчига "Барселона" ҳам оғиз солди. Каталонияликлар ўз етакчиси Лионель Мессининг ёнида унинг терма жамоадаги шериги Дибалани ҳам кўрмоқчи.
Пауло Дибала 2015 йилда "Ювентус"га келиб қўшилгач, ўзини дунёнинг энг истеъдодли ҳужумчиларидан бири эканинии намойиш қила олди. Гарчи ёш ҳужумчи "Реал"ни танлаган бўлса-да, Мадрид клубига қўйилган тақиқ туфайли Дибала фақат ёздагина Мадрид клубига қўшилиши мумкин.
Пауло Дибала жорий мавсумда "Ювентус" таркибида ўнта учрашувда учта гол урди.
Фикрлар