Суперклуб 259 та гол урган зўр ҳужумчидан айрилди
Франциянинг энг машҳур клубиларидан ҳисобланган “Монако” кейинги йиллардаги энг зўр ҳужумчиси Виссам бен Йеддер хизматидан фойдалана олмайдиган бўлди.
33 ёшли тўпурар эркин агент сифатида жамоани тарк этади.
Виссам бен Йеддер жамоага 2019 йили олиб келинган эди. Беш йил давомида “Монако” сафида 201 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 118 та гол ва 34 та ассист ёздириб қўйди.
“Монако”га келгунга қадар ўзини тарбиялаган “Тулуза” ва маълум муддат Испания чемпионатида “Севилья” шарафини ҳимоя қилган франциялик ўйинчи клублар миқёсида турли даражадаги мусобақаларда жами 513 та баҳсда майдонга тушган.
Бу беллашувлар давомида Виссам рақиблар дарвозасига 259 та гол уриб, жамоадошларига 78 та голли пас узатган.
Бен Йеддер Франция терма жамоаси сафида 19 та учрашувда учта гол муаллифи бўлган.
Фикрлар