Суперклуб “Барса” қадрламаган юлдузчани олиб кетади

CHERY AUTO

Футбол инсайдери Фабрицио Романо “Барселона” академияси тарбияланувчиси Дро Фернандеснинг келажагига оид муҳим хабарни футбол жамоатчилиги эътиборига ҳавола қилди.

Tecno

Гап шундаки, Ханс-Дитер Флик жамоасининг асосий таркибига кира олмаган 18 ёшли футболчи январь ойидаёқ клубни тарк этадиган бўлди. Амалдаги шартномаси бир томонлама бекор қилиш учун ёш ўйинчи 6 миллион евро тўлаши шарт.

Бироқ, иқтидорли футболчига жиддий клуб харидор бўлмоқда. Романонинг таъкидлашича, Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен” Жрони ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Парижликлар Фернандес билан музокара олиб бормоқда ва ўйинчини Франция пойтахтига кўчиб келишга деярли кўндириб бўлди. Улар “Барселона” битимни бекор қилиш учун талаб қилаётган 6 миллион еврони ҳам тўлаб беришга тайёр.

Дро Фернандес трансферида ПСЖ бош мураббий Луис Энрике ҳам бевосита иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!