Суперклуб “Барса”га катта сумма таклиф қилади
Жорий мавсумда кутилмаганда “Барселона” етакчисига айланган Рафинья Диаснинг харидорлари кўпайиб бормоқда.
“Арсенал” бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга киришди. “Канонирлар” каталонияликлар билан боғланиб ўз мақсадларини маълум қилган.
El Nacional нашрининг таъкидлашича, лондонликлар 27 ёшли ҳужумкор футболчи учун “Барселона”га 90 миллион евролик таклиф тайёрлаяпти.
Каталонияликлар бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчини 2022 йилнинг ёзида “Лидс”дан 58 миллион еврога харид қилган эди.
Жорий мавсумда 17 та учрашувда рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилиб, ўнта голли пас узатган легионернинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган.
Фикрлар