Суперклуб бир уринишда ПСЖнинг икки юлдузини олмоқчи
“Ливерпуль” раҳбарияти трансфер ойнаси ёпилгунига қадар икки нафар вингерни жамоага олиб келиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, бу Коди Гакпо “Тоттенхэм”га ўтиб кетган тақдирда содир бўлиши мумкин. Айни пайтда “Ливерпуль” Брэдли Баркола трансфери бўйича ПСЖ билан музокараларни давом эттирмоқда, аммо иккинчи трансфер ҳам истисно этилмаяпти.
Мерсисайдликлар рўйхатида парижликларнинг яна бир ҳужумкор футболчиси Ибраим Мбайе ҳам бор, бироқ ҳозирги пайтда у жуда қиммат, деб ҳисобланмоқда.
Ўтган мавсумда “Ливерпуль” Премьер-лигада 60 очко тўплаб, бешинчи ўринни эгаллади ва чемпионлик мавқеини “Арсенал”га бой берди. “Қизиллар” янги мавсумни 23 август куни “Ньюкасл”га қарши меҳмондаги ўйин билан бошлайди.

Фикрлар