Суперклуб кўп гол урадиган ҳужумчи топди

Турин суперклуби “Ювентус” жамоа етакчи ҳужумчиси Душан Влаховичнинг кетишига тайёргарлик кўряпти.

Влаховичга бир неча гранд клублар, хусусан, “Реал”дан ҳам таклиф бўляпти. Туринликлар бу ҳужумчининг трансфери амалга ошадиган бўлса, унинг ўрнига келадиган ўйинчини ҳам аниқлаб қўйди.

Todofichajes нашрининг маълумотига кўра, “Ювентус”  Виктор Бонифасени нишонга олган. 22 ёшли нигериялик форвард “Байер” сафида мавсумни ажойиб тарзда ўтказмоқда.

Бонифасе Бундеслигада 12 та учрашувда еттита тўп киритишдан ташқари, жамоадошларига бешта голли пас ҳам узатди.

Африкалик футболчининг трансфери 40 миллион еврога баҳоланмоқда.  Агар сербиялик Душан Влаховичнинг нархи икки баравар қимматлигини инобатга олсак, у кетган тақдирда ҳам Бонифасе учун бадал пулини тўлаш муаммо бўлмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!