Суперклуб маошларни аёвсиз кесди
“Манчестер Юнайтед” учун мавсум муваффақиятсиз якунланди. Эрик тен Хаг шогирдлари саккизинчи ўринни эгаллаб, Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг паст кўрсаткични қайд этди.
Жамоа келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида қатнашмайди. Демак, клуб маълум миқдордаги даромаддан қуруқ қолди.
The Sun нашрининг маълум қилишича, клуб раҳбарияти ҳолатдан келиб чиқиб, футболчиларнинг маошини пасайтиришга қарор қилган.
Келаси мавсумдан бошлаб, “Манчестер Юнайтед” ўйинчилари маошларининг 25 фоизи ушлаб қолинади.
Фикрлар