Суперклуб Мбаппе учун курашдан чиқди

“Пари Сен-Жермен” жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе январь ойида исталган клуб билан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга.

эЕвропа матбуоти франциялик форвардга “Ливерпуль” жиддий қизиқиш билдираётгани ва Юрген Клопп уни жамоада кўришни истаётгани ҳақида бонг урган эди.

Бироқ энди маълум бўлишича, ливерпулликларнинг фикри ўзгарган. “Ливерпуль” раҳбариятининг Мбаппе учун курашдан чиқишига клубнинг молиявий ҳолати сабаб бўлгани айтилмоқда. Биринчидан, ўта қиммат футболчини трансфер қилиш клуб сиёсатига зид. Қолаверса, клуб қимматбаҳо ўйинчи трансфери билан боғлиқ харажатларни кўтара олмайди.

Айни пайтда Килиан Мбаппени ўйнатишга қодир икки жамоа қолмоқда. Булар форварднинг ҳозирги жамоаси ПСЖ ва 25 ёшли ҳужумчи олдига қатор шартлар қўяётган “Реал”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!