Суперклуб тўрт футболчини кузатиб қўйди

  • 3 июля, 2024, 10:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италия чемпионлигини қўлга киритган “Интер” тўрт нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди.

Tecno

Миланликлар сафини ҳужумчи Алексис Санчес, ярим ҳимоячилар Хуан Куадрадо, Дави Классен ҳамда Стефано Сенси тарк этди. Уларнинг бари клуб билан шартномаси тугагани боис эркин агент мақомини олди.

35 ёшли Алексис Санчес “Интер”да 2019 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. Машҳур ҳужумчи бу вақт мобайнида 142 та учрашувда 24 та гол ва 28 та ассист муаллифи бўлди.

36 ёшли Куадрадо, 31 ёшли Классен ва 28 ёшли Сенси  “Интер” таркибида атиги бир йил ҳаракат қилди холос. Бироқ уларнинг ҳаммаси жамоани Италия чемпиони сифатида тарк этди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию