Суперклуб: Ё шу маошга кўн, ёки жамоадан кет!

BEPUL PROPAN

“Бавария”нинг машҳур футболчиларидан бири Лерой Сане тез орада келажаги бўйича муҳим қарор қабул қилишига тўғри келади.

29 ёшли ҳужумчининг клуб билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни тугайди. Лерой Сане яқинда агентини ўзгартирди. Янги агентга клуб билан музокараларда янги шартнома бўйича ўйинчининг маошини оширишга эришиш вазифаси қўйилди.

Немис футболчисининг бу қадами клуб раҳбариятини жумбушга келтирди.  

Sport1 нашрининг ёзишича, спорт бўлими раҳбари Макс Эберль Санега аввал таклиф қилинган маошга кўнишни тавсия қилган. Агар ўйинчи тез орада берилган битимни имзоламаса, ёзда ўзига бошқа клуб топишига тўғри келиши уқтирилди.

Шунга қарамай, машҳур футбол агенти Пини Захави янги мижозига шартнома шартларини қулайроқ шакллантиришга уринмоқда. Манбанинг таъкидлашича, музокаралар салбий томонга оғмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!