Суперкомпютер Кэррик қўл остидаги МЮнинг EЧЛга йўлланма олиш имкониятини баҳолади
"Манчестер Юнайтед" Майкл Кэррик қўл остидаги дастлабки икки ўйинда ғалаба қозониб, Премьер-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. "Қизил иблислар" энг даҳшатли рақиблари "Манчестер Сити" (2:0) ва "Арсенал"ни (3:2) мағлуб этишди.
Opta суперкомпютерининг ҳисоб-китобларига кўра, МЮнинг мавсум якунларига кўра Чемпионлар Лигаси зонасига тушиш эҳтимоли энди 21,7 фоизни ташкил этмоқда ва очколар бўйича анча олдинда бораётган "Челси" ва "Ливерпуль", шунингдек, табиийки, "Астон Вилла", "Манчестер Сити" ва "Арсенал"дан ҳам пастроқ.
24-турда Кэррик жамоаси ўз уйида "Фулхэм"ни қабул қилади. Ўйин келаси якшанба, 1 февраль куни бўлиб ўтади.



Фикрлар