"Суперлига-2024". Янги мавсум интроси тайёр бўлди (видео)

Янги мавсум стартига саноқли кунлар қолди. Лига уни кўтаринки кайфиятда бошлаш учун тайёргарлик ишларини давом эттирмоқда.

Миллий чемпионатни янги босқичга олиб чиқиш, уни турли жабҳаларда ривожлантириш масаласига катта эътибор қаратилаётгани сир эмас. Лига сўнгги уч мавсумда интро, роликлар ва қатор шу каби масалаларга жиддий ёндашишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, Суперлиганинг 2022 ҳамда 2023 йилги мавсумлари учун тайёрланган интро роликлар жамоатчилик томонидан илиқ қарши олинди. Қатор нуфузли хорижий нашрлар ҳам Ўзбекистон Суперлигаси интроларига тўхталиб ўтди.

Эндиликда 2024 йилги мавсум интроси ҳам тайёр бўлди. Лига қаторасига учинчи йил ҳам Тасниф Гроуп компютер графикаси агентлиги билан ҳамкорликда ишлади. Келишувнинг илк босқичида, яъни, 2022-йилги мавсумда асосан жамоалар рамзларига эътибор қаратилган бўлса, 2023 йилга келиб клубларнинг Ўзбекистон харитаси бўйлаб жойлашуви асосий мавзуга чиқарилганди. 2024 йилдан бошлаб Суперлига спортчиларининг фейслари ҳам интродан жой ола бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!