Суперлига 21-тур учрашувларининг бошланиш саналари маълум

Ўзбекистон проффесионал футбол лигаси(УзПФЛ) Суперлига 21-тур учрашувларининг бошланиш саналарини эълон қилди. Унга бу турни "Пахтакор" ва "Динамо" ўртасидаги баҳс очиб беради. Мазкур ўйин 6 октябрь якшанба куни соат нақд 14:00 га белгиланган. Ташкилот ўйинни нега айнан бу вақтга қўйилганига изоҳ бермаган.

Шуниси маълумки, бир кун аввал яъни 5 октябрда янада каттароқ масштабдаги воқеа Ўзбекситон Кубогининг финал ўйини бўлиб ўтади. Мазкур кечада эса, ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам иштирок этиши кўзда тутилган. 6 октябрь кунида эса, юртимизда янада нуфузли турнир футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг финал ўйини ҳам бўлиб ўтади. 

Суперлига 21-турнинг қолган беллашувлари эса, ҳалқаро танаффуслан кейин ўтказилиши режа қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!