Суперлига. 23-турдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Суперлиганинг 23-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди ва кутилмаган натижалар қайд этилди.

Жумладан, чемпионлик учун курашаётган «Нефтчи» ўз уйида «Хоразм» билан дуранг қайд этди — 2:2. Фарғоналикларнинг асосий рақобатчиси ҳисобланган «Пахтакор» эса бу натижадан унумли фойдаланиб, пешқадамликни қўлга олди. «Шерлар» Тошкент дербисида «Бунёдкор»ни 3:1 ҳисобида таслим қилди.

Шунингдек, юқори ўринлар учун курашаётган «Навбаҳор» ва OKMK жамоалари ўртасидаги тўқнашувда ғолиб аниқланмади.

Маълумот учун, айни пайтда «Пахтакор» 52 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Шунча очко тўплаган «Нефтчи» эса иккинчи поғонада бормоқда. Кучли учликни ҳисобида 45 очко мавжуд «Навбаҳор» якунлаб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!