Суперлига: 3-турдаги олти ўйиннинг бошланиш вақтлари маълум. Аммо битта учрашувнинг хатто қаерда ўтказилиши ҳам ноаниқ

Суперлигасининг 3-тури доирасидан ўрин олган 6 та учрашув вақтлари аниқ. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Улар билан қуйида танишиб олиш мумкин:

3-тур. 5 апрель, жума

АНДИЖОН — ЛОКОМОТИВ    

18:00 ПАХТАКОР — НАСАФ  

6 апрель, шанба

16:30 ДИНАМО — МЕТАЛЛУРГ

17:00 НАВБАҲОР — БУНЁДКОР    

7 апрель, якшанба

18:30 БУХОРО — ҚИЗИЛҚУМ    

17:15 АГМК — ҚЎҚОН-1912   

19:15 СЎҒДИЁНА — СУРХОН

“Андижон” ва “Локомотив” футбол клублари иштирокидаги ўйин масаласи очиқ қолди. Бунгача “Навбаҳор” футбол клуби икки бор бошқа стадионлар билан музокара ўтказишга улгурди. “Андижон” эса келишувга эриша олмади.

Профессионал футбол лигаси “Локомотив”га қарши беллашувни “Металлург” стадионида ўтказиш таклифини берди. Бу борада бекободликлар ҳам “Андижон” клубини қўллаб-қувватлашга тайёр. ЎзПФЛ “Соғлом авлод” стадионидаги очилиш ўйини 3-турга тўғри келиши масаласини яхшилаб ўйлаб кўриш керак деб ҳисоблайди. Вилоятда амалга оширилган ижобий ишлар қисқа муддатли бўлмаслиги йўлида бу жиҳат жуда муҳимдир.

Регламентга кўра, “Локомотив”га қарши беллашув масаласи бир неча кун аввал ҳал қилиниши керак эди. “Соғлом авлод” стадионидаги ўзгаришлар сабабгина ЎзПФЛ клубга етарлича имконият тақдим этди.

Маълумот учун, “Локомотив”га қарши беллашувни Тошкентга кўчиришнинг имконияти йўқ. Чунки шу куни “Пахтакор” ҳам Тошкент шаҳрида ўйин ўтказади. ИИБ билан келишувга кўра, битта шаҳарда бир вақтнинг ўзида икки учрашув ўтказиш имконсиз. Учрашувни бошқа санага кўчириш масаласидаги хатларига “Пахтакор”, “Навбаҳор” каби клублар ҳам рад жавобини олганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ бу масалани кўриб чиқмайди.  

Изоҳ: ЎзПФЛ ўйинлар вақтини белгилашда мезбон футбол клубларининг таклифларини инобатга олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!