Суперлига. 8-турнинг икки ўйинида VAR тизими ишлайди
10-13 май кунлари Суперлигада 8-турнинг 6 та ҳамда 5-турнинг бир учрашуви бўлиб ўтади. Биласиз, жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилмоқда.
Жумладан, Суперлига 8-туридан ўрин олган икки беллашувда Video Assistant Referee тизими ишлайди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.
Унга кўра, "Пахтакор" - "Қўқон-1912" ва АГМК - "Бунёдкор" баҳсида VAR тизимидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Фикрлар