Суперлига. 9-турдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг

Суперлиганинг 9-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда бир қатор қизиқарли ва муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, "Динамо" ва ОКМК жамоалари ўртасидаги баҳсда жанговар дуранг қайд этилди — 2:2. Шунингдек, "Насаф" — "Локомотив" баҳси ҳам голларга бой ўтди ва унда "темирйўлчилар" ғалаба қозонди — 2:3.

Айни пайтда турнир жадвалида Камолиддин Тожиев шогирдлари пешқадам бўлиб турибди. Уларнинг ҳисобида 24 очко мавжуд.

Қуйида турнир жадвалидаги ҳолат билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!