Суперлига. АГМК - "Локомотив" ўйини олдидан қизиқ факт!

Суперлига 15-турида АГМК ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади. Ушбу ўйин 10 август соат 19:00 да старт олади. 

Мазкур баҳс олдидан биз мухлисларга қизиқ фактни тақдим этамиз. Унга кўра, ушбу клублар ўртасидаги сўнгги икки ўйинда "кончилар" гол урган ва орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас "темирйўлчилар" гол билан жавоб қайтарган. 

11 март куни бўлиб ўтган 1-давра ўйинида Хуршид Ғиёсов 41-дақиқада олмалиқликларни ҳисобда олдинга олиб чиқади. 42-дақиқада эса Ғуломҳайдар Ғуломов мувозанатни тиклайди. 

7 апрель санасида бу жамоалар Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида тўқнаш келади. Унда энди Касьян АГМКнинг биринчи голини уради. Бир дақиқа ўтиб, Этаме ҳисобни тенглаштиради. 

 

Манба: "Локомотив" ПФК матбуот хизмати.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!