Суперлига. Бир киши кам қолган ОКМК "Сўғдиёна"дан ғалабани илиб кетди

Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган ОКМК - "Сўғдиёна" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Майдон эгаларининг голларига Колакович (автогол), Боаке ва Тўхтахўжаев муалллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг икки голи Жавоҳир Қаҳрамонов (дубль) номига қайд этилди. 

Шу тариқа, "кончилар" 33 очко билан сўнгги 5-ўринда қолди. 23 очкоси бор "бўрилар" 10-поғонадан жой эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!