Кутилмаган вазият: Буёғига Ҳусанов анча қийналадиган бўлди!

  • 28 сентябрь, 17:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг олтинчи туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Бёрнли” учрашувида “шаҳарликлар” рақиб устидан 5:1 ҳисобида зафар қучиб, чемпионатдаги учинчи ғалабасини нишонлади.

Tecno

Ушбу учрашувда Хосеп Гвардиола бошланғич таркибга жиддий ўзгаришлар киритишига тўғри келди. Бу асосий таркиб ўйинчилари  орасида жароҳатга йўлиққанларнинг кўплиги билан боғлиқ бўлди.

“Манчестер Сити” фаолиятини ёритиб келаётган esteemedkompany.com сайти экспертлари жамоа таркибидаги ўзгаришларга оид таҳлилий мақола тайёрлади. Sports.uz портали ушбу материалда Абдуқодир Ҳусановнинг атрофидаги вазият қаламга олингани боис, уни ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни лозим топди.

- “Манчестер Сити” бу галги учрашувни жароҳатланган Родри, Абдуқодир Ҳусанов, Райан Айт-Нури, Райан Шерки ва Умар Мармушсиз бошлади. Ғалабали қозонилган баҳсда иштирок этганларнинг ўйинига қарасак, Хосеп Гвардиола жамоасида асосий таркибга кириш учун ўйинчилар ўртасида жиддий бошлангани намоён бўлади.

Бу ҳолат Пепнинг хурсанд қилмоқда. Ҳар бир позицияда ички рақобатнинг кучайиши жамоанинг умумий даражаси ошишига олиб келади.

“Бёрнли” қарши учрашувда Родри, Абдуқодир Ҳусанов, Райан Айт-Нури, Райан Шерки ва Умар Мармуш каби асосий таркиб вакилларининг йўқлигидан фойдаланган бир неча футболчилар ўзини кўрсатиш имконига эга бўлди. Хусусан, Жереми Доку, Нико О’Райли, Матеуш Нуньеш ва ҳатто Нико Гонсалесга илк дақиқалардан фойдонга тушиш имкони берилди.  Агар Мармуш, Айт-Нури, Шерки, Родри ва Ҳусанов сафда бўлганида уларга бунақа имконият тақдим этилмас эди. Бу футболчиларнинг бари Хосеп Гвардиоланинг ишончини қозониб бўлгани учун ҳам шу фикр илгари сурилмоқда.

Хўш, захирада ўтирганлар орасида юзага келган вазиятдан ким қандай фойдаланиб қолди?

Нико О’Райли чап қанот ҳимоячиси ўрнини ўзиники қилиб олди. Нико бу қанотдаги ўйинлари орқали асли чап қанот ҳимоясида ўйнашга асосий даъвогар бўлган Райан Айт-Нурига шу пайтгача жисмоний куч-қувват етишмагани кўрсатиб берди.

Умар Мармушнинг тиззадаги жароҳати Жереми Докуга ўйнаш имконини берди ва бельгиялик футболчи кутилганидан ҳам самарали ўйнаяпти. Ҳозир Доку Гвардиола учун чап қанот ҳужумчиси ролига асосий номзод.

Родри ва Ҳусановнинг ўрнига майдонга тушган Нико Гонсалес ва Матеуш Нуньеш ҳам “Бёрнли”га қарши зўр ўйнади.

Жароҳат олганлар тез орада сафга қайтади. Улар орасида келаси тур ўйинигача оёққа турадиганлари бор. Аммо Мармуш, Шерки, Айт-Нури ва Ҳусанов шу пайтга қадар Гвардиола жамоасига катта таъсир ўтказиб келганига қарамай, энди улар таркибдаги жойини қайтариб олиш учун яна ички рақобатда зўрлигини исботлаши керак.

Родрининг  вазияти бироз фарқ қилади. “Олтин тўп” соҳиби Гвардиола учун рақобатдан юқори турадиган ижрочи. Нико Гонсалесга фақатгина Родрининг жисмоний ҳолатидаги камчиликлар қўл келиши мумкин. Оғир жароҳатдан кейин испан футболчиси ҳали тўлиқ ўйнашга тайёр эмас. “Бёрнли” билан ўйин олдидан эса, Родри мураббийлар штабига майдонга туша олмаслигини айтган.

Мавсумни бошида ўнг қанот ҳимоясидаги жойини Абдуқодир Ҳусановга бой берган Матеуш Нуньеш “Бёрнли”га қарши кечган баҳсда ўзбек футболчиси билан рақобатлашишга тайёрлигини намойиш қилди.

Ҳусановнинг жароҳати туфайлигина бошланғич таркибга кирган Нуньеш фаол ўйин кўрсатди, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, рақиб дарвозасига доимий хавф солиб турди. Аммо, “Бёрнли” гол урган паллада Нуньеш одатдагидек ҳимоядаги жойига қайтишга улгурмаган эди. Айбини гол уриш ва рақиб ўз дарвозага тўп киритиб қўйган зарбани йўллаб, ғалабага катта ҳисса қўшиш орқали ёпди.

Нуньешнинг доимий тарзда ҳужумга қўшилиб тургани ғалаба келтирган асосий омиллардан бўлди.  Буни Гвардиола “Бизга Нуньешнинг жисмоний қуввати керак экан. Унинг шиддати, шижоати, энергияси ғалаба келтирди. Унинг бу ҳаракатлари ҳужумга ўтишда муҳим аҳамият касб этди. Аслида Матеуш ярим ҳимоячи, шу боис, ундан майдонда янада яхши паслар ва самарали ҳаракатларни талаб қилишга ҳақлимиз. Шундай ўйнашини қўллаб-қувватлайман”, дея тан олди, - деб ёзмоқда esteemedkompany.com сайти эксперт Адам Марретт.

 Асли марказий ҳимоячи ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов охирги учта учрашувда жамоанинг энг муаммоли ва нозик нуқтаси –  мудофаа чизиғининг ўнг қанотида жуда ишончли ўйнаб келаётган эди. Энди ҳамюртимиз бу позицияга қайтиш учун Матеуш Нуньеш билан рақобатга киришади. Ҳимоя марказидан жой олиш учун эса, Йошко Гвардиол, Жон Стоунз ҳамда Руьен Диаш билан курашишга тўғри келади.

Дарҳақиқат, мутахассисларнинг таъкидлашича, Абдуқодир Ҳусанов 5 октябрь куни “Брентфорд”га қарши бўладиган учрашувгача сафга қайтиши кутилмоқда.

Ҳусановдан ўтолмадинг-ку! “Арсенал” машҳур ҳужумчидан воз кечади

Бунақада Ҳусанов жойини бой беради!

Гвардиола Ҳусановга қандай талаблар қўйди?

Гвардиола: Ҳусановни кутманг!

​“Қоя”, “Жангчи” ёки “Афсунгар”: Ҳусановнинг Англияда яна қандай лақаблари бор?

Фанатлар талаби: Ҳусановни “Барса”га олиб келинг!

Ҳусанов қачон майдонга қайтишининг аниқ санаси эълон қилинди!

Фанатлар Ҳусановдан мўъжиза кутяпти!

“Сити” Ҳусановсиз ўйнашни ўрганиши керак

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!