Флорентино Перес "Атлетико"га учралган мағлубиятдан сўнг футболчиларга мурожаат қилди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" Ла Лиганинг 7-тури доирасида "Атлетико"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлди (2:5).

Tecno

"Defensa Central" тарқатган хабарга кўра, учрашувдан сўнг клуб президенти Флорентино Перес футболчилар олдида чиқиш қилди. У жамоа ўйинидан норози бўлгани билан, футболчиларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилди.

"Бугун биз учун омадли кун бўлмади. Улар яхшироқ ўйнашди ва биз мағлуб бўлдик. Аммо бу ўйиндан хулоса чиқаришимиз керак. Биз ― "Реал Мадрид". Шунингдек, биз яна ўз даражамизга чиқиб оламиз", – дея нутқ сўзлаган клуб президенти.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти ҳали ҳам Хаби Алонсо бошчилигидаги мураббийлар штаби ва жорий таркибга ишонч билдиради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию