Суперлига: Биринчи даврада стадионларга қанча мухлис келди?

Ўзбекистон Суперлигаси биринчи давра якунлари бўйича яшил майдонларда футболни томоша қилиш учун қанча мухлислар ташриф буюргани билан таништириб ўтамиз.

Футболни соғинган мухлислар илк турда 60689 нафарни ташкил этишди. Тошкент дербисида "Пахтакор" ва "Локомотив" қарама-қаршилигини кўриш учун 17550 мухлис ташриф буюрган. Олмалиқда АГМК клубининг дастлабки тур ўйини учун 3113 ишқибоз келган.

Дастлабкисидан бироз кўпайган иккинчи турда 61996 нафар мухлис тўғридан-тўғри стадионда ўз суюклиларини қўллаб туришган. Навбатдаги Тошкент дербиси "Бунёдкор" ва "Пахтакор" қарама-қаршилигида 18770 мухлис ташрифи кузатилган. Тошкентда бўлиб ўтган яна бир учрашув "Локомотив" ва "Навбаҳор" жамоалари тўқнашувида 4118 нафар мухлис келган.

Олдинги икки турга нисбатан учинчи турда камроқ томошабинлар стадионга келишди. 49055 нафар ишқибоз ташрифи кузатилган. "Пахтакор" ва "Насаф" ўзаро тўқнашувига 14670 мухлис келган. "Локомотив" ўз уйида "Андижон"ни қабул қилган баҳсда 2125 нафар футбол шайдоси ташриф буюрган.

Тўртинчи турда сезиларли ўзгариш билинмади. Бу сафар 49803 мухлисни 7 та стадион ўз бағрига олди. Қаршида бўлиб ўтган "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари ўзар тўқнашган беллашувга 14586 мухлис келди. ТТЙМИ мезбонлик қилган тур ўйинида "Локомотив" ва АГМК жамоалари ўзаро ўйнади ва 1819 нафар ишқибоз келган.

Суперлиганинг бешинчи турида 51251 нафар футбол ишқибози стадионга келган. "Андижон" ўз уйида "Насаф"ни қабул қилган учрашувга 16856 мухлис ташриф буюрди. Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини қабул қилган АГМК ўйинига эса 1420 томошабин келган.

Олтинчи турда мухлислар сони 52475 тани ташкил этди. Ушбу турда "Бухоро" жамоаси ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилди ва стадионга 15 547 та ишқибоз ташриф буюрди. "Локомотив" ўз уйида 3:1 ҳисобида "Қизилқум"ни мағлуб этган ўйинга бор-йўғи 867 мухлис келган эди.

Еттинчи турга келиб сезиларли даражада ўзгариш рўй берди. 69595 инсон Суперлиганинг ушбу тур ўйинларини тўғридан-тўғри стадиондан кўриб борди. Наманганда "Навбаҳор" жамоаси Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилган ва 25727 нафар мухлис ташриф буюрган. Яна ўша ТТЙМИ ўйингоҳи "Локомотив" ва "Қўқон-1912" баҳсида ўз бағрига 2013 нафар мухлисни қабул қилди.

Саккизинчи тур ўйинларига 51758 ишқибоз стадионларга ташриф буюрди. Бу сафарги тур ўйинида Қаршилик мухлислар сон жиҳатдан сифат кўрсатишди. "Насаф" ва "Қизилқум" ўйинида 14253 нафар футбол шайдоси келган. Жиззахда "Сўғдиёна" ва "Андижон"нинг ўзаро баҳсига 2770 та ишқибоз келди.

Тўққизинчи турда мухлислар ташрифи кескин пасайиб кетди. Бу сафарги кўрсаткич 39834 тани ташкил этди. "Навбаҳор" жамоаси "Металлург"ни қабул қилган учрашувда 9132 та мухлис ташрифи кузатилди. Олмалиқда АГМК ва "Сўғдиёна" клублари майдонда саф тортишган беллашувда эса 2596 мухлис келган.

Ўнинчи турда 54284 ишқибоз келди. Наманганлик мухлислар яна "катта саҳнада". "Андижон" жамоасини қабул қилган ўйинда 12900 та ишқибоз келгани маълум бўлган. Бундай кўрсаткич Жиззахда бўлиб ўтган "Сўғдиёна" ва "Бухоро" беллашувида 3543 тани ташкил этган.

Ўн биринчи турда 32970 нафар ишқибоз келган. "Металлург"ни қабул қилган андижонликларнинг ушбу баҳсига 7841 мухлис келган. АГМК ва "Навбаҳор" учрашувида 2880 иҳлосманд ташрифи кузатилган.

Ўн иккинчи тур аввалгисига нисбатан жонлироқ бўлиб ўтди ва 41799 нафар томошабин стадионга келди. Наманганда "Навбаҳор" ва "Бухоро" тўқнаш келган учрашувга 10600 ишқибоз келди. "Қизилқум"ни 8:0 ҳисобида мағлуб этган "Пахтакор" жамоасининг ушбу баҳсига 3856 нафар томошабин келган.

Сўнгги ўн учинчи тур еттита стадионда 34404 футбол шайдоси келди. Самарқандда "Динамо" ва "Бунёдкор" учрашувига 9271 томошабин ташрифи кузатилди. Тошкентда "Локомотив" жамоаси "Сўғдиёна"ни қабул қилди ва 1530 мухлис келди.

Энг кўп ишқибоз еттинчи турда бўлди. Бу турда 69595 нафар томошабин ташрифи кузатилди. Энг кам мухлис сони ўн биринчи турда содир бўлди ва 32970 ишқибоз келди.

Еттинчи турдан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" беллашувида 25727 нафар томошабин ташриф буюрган ва бу кўрсаткич биринчи даврадаги энг кўп мухлис келган ўйин бўлди. Олтинчи турда "Локомотив" ўз уйида "Қизилқум"ни қабул қилган баҳсда 867 томошабин келди ва бу биринчи даврада энг кам мухлис келган ўйин билан тарихда қолди.

Суперлига биринчи даврасида бўлиб ўтган 91 баҳсга умумий 649913 томошабин ташриф буюрган. Бу ўртача ҳисобланганда ҳар бир ўйинга 7141,9 мухлисни ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Олег Шацких
04/07/2019 11:30
Навбахорда бу, олга узимни Навбахорим.
&
Elmurod
05/07/2019 07:17
Biz Navbahor muhlislari 2 davrada yangilaymiz rekorti hudo hohlasa. OLG'A NAVBAHOR.
&
USMANOV_82
04/07/2019 22:23
Ассалому алейкум! Сайтга янги кушилдим! Барчага омад! Колган СА сайти аьзолари хам кушилишади якин кунларда. Олга Навбахор!
&
Ramzis ll
04/07/2019 21:11
Agar Navbahor OCHLda o'ynasa ishoning 60 minglik stadion kerak bo'ladi.
&
Surxon turon
04/07/2019 12:14
Енг кам мухлис тошкентда қойил
&
alisher 86
05/07/2019 05:36
Olg'a navbahor biz sen bilan doim
Murod Panjiev
04/07/2019 19:21
Локо,пахта,агмк уйинларига билетни текин килсанг хам стадион тулмайди кани сурхонни уйинларига билетни текин килганда стадионга одамлар сигмай кетарди
Исмиямин Шукуров
04/07/2019 16:54
Тошкентда соф мухлислар сонини аниклашни хеч хам иложи булмаса кк.
Сабаби кираверишда ва СТД. атрофида мухлисларга пачка-пачка чипталар текинга таркатилади, текин булгандан кейин канчаси таркатилди канчаси таркатилмай колиб кетади, хеч кимга кизиги хам масулияти хам йук булгач ким хам хисоблаб курарди.
Бу ёги (хохлаганча кушиш ёки камайтириш)ТАВАККАЛИЗМ.
Наманганда эса хар-бир чипта хисоб китобли, хар бир чипта ТУРНИКЕТДАН утказилади, на кушиш на камайтиришни иложиси йук.
Хулоса узингиздан.
Агар хакикий мухлислар сони аник курсатилса бундан хам ёмон(шармандали) кусаткичлар келиб чикади.

&
inesta
04/07/2019 12:20
Navbahor N1
&
Gaffarov Muzaffar
04/07/2019 11:39
Qarshi va Toshkenta perepisovat qilingan. Nasaf-Navbaxor o'yini o'zim ko'zlarim bilan kuzatim rassa borsa stadionda 7mimg muxlis bor edi 14mingdanam kop yozilgan. Toshkenti gapirmasamam boladi ikki barobar qo'shib yoziladi. Bular orasida faqat Navbaxor va Andijondagi muxlislar soni tog'ri yozilgan chunki u erda bilet pullil xar bir yozilgan muxlisga javobgarligi bor qolgani kirsin kirmasin chiqarilgan biletlar soniga qarab urvorilgan. Bunaqib faqat o'zimizi aldiymiz soxta ligada xatto muxlislarxa soxta. Loko-Qizilqum 864 muxlis emish javob xatto oshayam chiqmaydi ammo savol bu loko kimga kerak Ramatov janobi olilaridan va ulani bitta ikkita qarindoshlaridan boshqa essiz o'zbegimi pullari, afsuski yurtimizda xalixam adolat degan narda tiklanmadi.
&
JASUR3838
05/07/2019 19:01
Qarshida futboolni sevishadi muxlislar soni buyicha ham 《 1 》 buni tan olishni bilishkirak Nasafni muhlislari birgina qarshidamas boshqa viloyatlarda ham anchagin bularni qushsiz eh heee 100000000000000000...... Nasafga gap yu
Murod Panjiev
04/07/2019 19:18
Мухлислари йук пахта билан локони ёзасан факат сурхонни нега ёзмийсан хар турда энг ками мухлислар 6000 мингдан куп киради ёки суркашлар орканга итарганми умуман ёзмийсан купак