Суперлига. Бош мураббийлар дебют қилган баҳсда "Сўғдиёна" "Металлург" билан жанговор дуранг ўйнади
Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" баҳси якунланди. Унда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Жиззах клуби сафида голларга Ҳалилов ва Сердеров муаллифлик қилди. Бекободликларнинг икки голи Ибрагимов ҳамда Ўринбоев номига қайд этилди.
Шу тариқа, "Сўғдиёна" очколари сонини 2 тага етказиб олди. Аммо жамоа жадвалда сўнгги 14-ўринда олди. "Металлург" ҳисобида 5 очко мавжуд бўлиб, клуб 10-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар